Жаҳон | 11:51 / 02.05.2025
1928
2 дақиқада ўқилади

ЕИ АҚШ Киев бўйича музокаралардан чиқиши эҳтимоли юзасидан режа тайёрламоқда

Европа АҚШ Украинадаги урушда воситачилик қилишдан бош тортса, Европа захира режасини ишлаб чиқмоқда, деди Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас. Европа Иттифоқи Трамп Украинадан воз кечиб, Россия билан келишувга эришишидан хавотирда.

Фото: Samir Jordamovic/Anadolu/picture alliance

Европа Иттифоқи АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Украинадаги тинчлик музокараларидан чиқиб, Москвага яқинлашган тақдирда Россияга қарши санкцияларни сақлаб қолиш учун «Б режаси»ни ишлаб чиқмоқда, деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Лондоннинг The Financial Times (FT) газетасида 1 май, пайшанба куни чоп этилган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Европа АҚШ «Украинани тарк этиши» ва Россия билан келишувга эришишга ҳаракат қилиши мумкинлигидан хавотирда, чунки музокаралар жараёни ўта оғир бўлиб чиқди. Калласнинг таъкидлашича, «Б режаси» Венгрия июль ойида Европа Иттифоқи санкцияларини узайтиришга тўсқинлик қилса ҳам, Россияга иқтисодий босимни давом эттиришга қаратилган. «Б режаси» ҳам бор, лекин биз «А» режаси устида ишлашимиз керак, чунки акс ҳолда сиз «Б режаси»га эътибор қаратасиз, кейин эса бу ҳақиқатга айланади», деб тушунтирди Европа дипломатияси раҳбари ҳамда АҚШ ва бошқа шериклар билан Россияга қарши санкциялар режимини сақлаб қолиш бўйича музокаралар давом этаётганини қўшимча қилди.

Бир қатор Европа пойтахтлари АҚШ Украинани «ташлаб қўйса» ва Россия билан муносабатларни тикласа, унга эргашиш керакми ёки йўқлигини муҳокама қилмоқда. Улар энди «Украинани қўллаб-қувватлашга мажбур бўлмайди», деди Кая Каллас. У буни ёлғон умид деб атади ва Кремль Россия ялпи ички маҳсулотининг тўққиз фоиздан ортиғини ҳарбий соҳага сарфлаётганини ва «яна ундан фойдаланишни хоҳлашини» таъкидлади.

Мавзуга оид