Балида блэкаут юзага келди
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар Ява оролини Бали билан боғлаб турувчи сувости кабелига шикаст етказилгани билан боғлиқ.

Фото: Beritasatu.com
Индонезиянинг Бали оролида электр энергияси таъминотида кенг кўламли узилишлар юз берди, деб ёзмоқда Jakarta Globe.
Қайд этилишича, блэкаут маҳаллий вақт билан соат 15:00 ларда бошланган ва оролнинг катта қисмига таъсир кўрсатган.
PLN Bali энергетика компаниясининг тушунтиришича, узилишлар Явани Бали билан боғлаб турувчи сувости кабелига шикаст етказилгани билан боғлиқ. Балидаги барча электр станциялар бир вақтда ўчирилган.
Нуса-Дуа ресторани ходими Ваян Деди Мулиартанинг сўзларига кўра, блэкаут муассаса ишини тўхтатиб қўйган. «Биз фойдаланадиган барча нарса — ошхона анжомларидан тортиб, касса тизимларигача электр энергиясида ишлайди», — дейди у.
Таъкидланишича, айни вақтда оролда электр энергияси таъминотини тиклаш бошланган, аммо тизим ҳали ҳам барқарор эмас, шу боис янги узилишлар кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Испания ва Португалияда 28 апрел куни блэкаут юз берганди. Электр энергияси таъминоти узилишлар сабаб Испанияда камида беш киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид

21:18 / 29.04.2025
Испанияда блэкаут сабаб беш киши ҳалок бўлди

12:10 / 29.04.2025
Испанияда блэкаут сабабли фавқулодда ҳолат жорий қилинди

22:01 / 23.04.2025
Индонезияда бомба ҳақида ҳазил қилган аёл рейсдан тушириб қолдирилди

15:01 / 16.04.2025