БМТ Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилди
Бу сана 1966 йилда Тошкент шаҳрида содир бўлган вайронкор зилзиланинг 60 йиллиги муносабати билан белгиланди.

БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни бир овоздан қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужжатга дунёнинг барча минтақаларидан 80 дан ортиқ давлат ҳаммуаллифлик қилган.
Резолюция Ўзбекистон президентининг зилзила қурбонларига ҳурмат кўрсатиш ва бу борада халқаро ҳамкорлик зарурлигини эслатиш мақсадида хотира ва бирдамлик кунини таъсис этиш тўғрисидаги ташаббусига асосланган.
Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни илк бор 2026 йил 29 апрел куни нишонланади. Бу сана 1966 йилда Тошкент шаҳрида содир бўлган вайронкор зилзиланинг 60 йиллиги муносабати билан белгиланди.
Аввалроқ БМТ Бош Ассамблеяси Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ташаббуси билан “Барқарор ўрмон хўжалиги асосида ўрмонзорлаштириш ва ўрмонларни тиклаш бўйича Ҳаракатлар Декадаси” номли резолюцияни қабул қилганди.
Мавзуга оид

07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади

21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ

20:42 / 20.05.2025