БМТ: 2014 йилдан бери дунёда 72 мингдан ортиқ мигрант ҳалок бўлди
Ўлим ҳолатлари бўйича мигрантлар учун энг хавфли йўналиш Ўрта Ер денгизи бўлиб қолмоқда. Ўн йил давомида у ерда қарийб 25 минг киши денгизга чўкиб кетган ёки бедарак йўқолган.

Фото: Hossain Ahammod Masum
2014 йилдан 2024 йилга қадар бутун дунё бўйлаб уруш ёки гуманитар инқирозга учраган мамлакатлардан қочган 72 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ тизимига кирувчи Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг (IOM) янги ҳисоботида сўз боради.
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, мигрантлар орасида қайд этилган 54 фоиз ўлим ҳолатлари можаролар ёки табиий офатлар рўй берган мамлакатлар ичида ёки уларга яқин ҳудудда содир бўлган. Ўлим ҳолатлари бўйича мигрантлар учун энг хавфли йўналиш Марказий Ўрта Ер денгизи бўлиб қолмоқда. Ўн йил давомида у ерда қарийб 25 минг киши денгизга чўкиб кетган ёки бедарак йўқолган.
Қурбонларнинг энг кўп қисми Афғонистон (5046 киши), Мянма (3149), Эфиопия (1923), Сурия (1433) ва Гватемаладан (792). Шу билан бирга, IOM’га кўра, ушбу маълумотлар тўлиқ эмас ва ҳалок бўлганлар сони «анча кўп бўлиши мумкин».
«Мигрантлар жуда кўп ҳолатларда эътиборсиз қолади, айниқса, ҳарбий можаролар ва табиий офатлар ҳудудларида», — дейилади ҳисоботда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда бошқа мамлакатларга етиб боришга уринган камида 8 938 мигрант ҳалок бўлган эди. Бу йиллик ўлим ҳолатлари бўйича рекорд даража бўлиб, мазкур кўрсаткич ўтган йилни энг ҳалокатли йилга айлантирган.
Мавзуга оид

21:43 / 28.04.2025
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди

20:33 / 28.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди

17:03 / 28.04.2025
Бош прокуратура, ДХХ ва ТИВ вакиллари мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишда қатнашиш учун Россияга кетди

00:41 / 26.04.2025