Фужи тоғига чиқишга уринган хитойлик талаба тўрт кун ичида икки марта қутқарилди
Аввалига у пойабзали остига қотириладиган махсус мосламани йўқотиб қўйгани учун вертолёт ёрдамида қутқарилган. Икки кун ўтгач, талаба яна тоғга кўтарилган ва бу сафар ҳам ёрдамга муҳтож бўлиб қолган.

Фото: AFP/Getty Images
Япониядаги Фужи тоғида ишловчи қутқарувчилар бир кишини икки маротаба қутқаришга мажбур бўлди, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, 27 ёшли хитойлик талаба Фужи тоғининг чўққисига чиқиш учун 3 минг метр баландликка кўтарилган (Фужи баландлиги — 3776 метр). Бироқ оёқ кийими тагига боғлаб олинадиган тишли махсус мосламасини йўқотиб қўйгани учун у мустақил пастга туша олмаган. Қутқарувчилар омадсиз алпинистни вертолёт ёрдамида қутқарган.
Орадан икки кун ўтгач, йигит тоғда қолиб кетган шахсий буюмлари ва смартфонини олиш учун яна унга кўтарилган. Иккинчи чиқиш ҳам омадсиз кечган, талабада баландликка чиққанда кузатиладиган касаллик белгилари пайдо бўлган ва уни яна қутқаришга тўғри келган.
Шизуока префектураси раҳбарияти мавсумдан ташқари вақтда Фужига кўтарилиш хавфли эканини эслатган. Чунки йилнинг бу вақтида об-ҳаво кескин ўзгариб, нафақат ҳаваскорлар, балки тажрибали алпинистларга ҳам хавф туғдиради. Тоғга кўтарилиш мавсуми июл ойидан сентябрга қадар давом этади, бу вақтдан ташқари у ерда инструкторлар ҳам, тиббиёт пунктлари ҳам бўлмайди.
Ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчилар талаба қутқарувчиларни овора қилгани учун жарима тўлаши кераклигини ёзмоқда, чунки у тоққа кўтарилиш бўйича барча қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланган.
Мавзуга оид

00:43 / 25.04.2025
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди

20:48 / 22.04.2025
Япония нархлар ошиши фонида Жанубий Кореядан гуруч импорт қилишни бошлади

22:43 / 15.04.2025
Япония аҳолиси ярим миллион кишига қисқарди

00:20 / 12.04.2025