Жаҳон | 09:30
1464
2 дақиқада ўқилади

«Бу ишонч масаласи эмас»: Рубио Украина келишуви нимага асосланиши кераклигини тушунтирди

Рубио: Украина келишуви кафолатлар ва текшириш механизмларига асосланиши керак.

Фото: Jacquelyn Martin/Pool/Reuters

АҚШ давлат котиби Марко Рубио NBC News телеканалига берган интервьюсида Украинада тинчлик келишуви пухта ўйланган текшириш механизмлари ва ўзаро кафолатларга асосланиши кераклигини айтди.

Дипломат фикрича, тинчлик келишувлари ишончга эмас, балки фактлар, ҳаракатлар ва воқеликларга асосланиши керак.

«Бу ишонч масаласи эмас. Бу текшириш, хавфсизлик ва кафолатлар каби ўтмишда муҳокама қилинган нарсаларни яратиш масаласи», — деди Рубио.

Унинг қўшимча қилишича, Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар чоғида айнан шу масалалар муҳокама қилинмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп сўнгги кунларда биринчи марта россиялик ҳамкасби Владимир Путинни Украинадаги можарога барҳам беришни истамаганликда айблади. У Россияга янги санкциялар билан таҳдид қилди. Бу Америка етакчисининг Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашувидан сўнг дарҳол содир бўлди. Шу билан бирга, Путин Киев билан ҳеч қандай шартларсиз тўғридан тўғри музокараларга тайёр эканини таъкидлади.

Аввалроқ Трамп Эстония президентига Украина бўйича қарор қабул қилиш яқинлашаётганини айтганди.

Мавзуга оид