Ўзбекистон | 17:00 / 26.04.2025
1738
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Халқаро олий таълим муассасалари ўртасида шахмат турнири ўтказилди

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ташаббуси билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси билан ҳамкорликда 2025 йилнинг 26 апрел куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 30 га яқин нуфузли халқаро олий таълим муассасалари ўртасида Шахмат бўйича турнир ўтказилди.

Ташкил этилган тадбирда қуйидаги масалаларга ҳам эътибор қаратилди:

I. Халқаро шахмат федерациясининг (FIDE) талабларига мувофиқ, рапид йўналишида, 7 турдан иборат швейцар тизими асосида Ўзбекистон шахмат федерациясининг халқаро тоифадаги тажрибали ҳакамлари томонидан мусобақанинг шаффоф ва холис ҳамда юқори савияда ўтишини таъминлаш;

II. Ёшлар билан ишлашда халқаро олий таълим муассасалари, ёшлар билан ишлаш бўлими раҳбарларининг биринчи йиғилиши ўтказилиб,  унда ёшларнинг маънавий-маърифий фаоллигини ошириш, уларнинг шахсий ривожланиши, етакчилик қобилиятини шакллантириш ва ижтимоий-интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган дастурлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

III. Шунингдек, институтнинг туризм ва меҳмондўстлик мактаби профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабалар Оҳангароннинг Ўрғозсой ҳудудидаги “Илоқ” этнофестивалида фаол иштироки таъминланди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид