Украина АҚШ ёрдамининг тўхтатилишига тайёргарлик кўрмоқда
Украина расмийлари Трампнинг тинчлик таклифларидан ҳафсаласи пир бўлган ва шартларни қабул қилиб бўлмас, деб ҳисобламоқда.

Фото: AP
Киев Қўшма Штатлар билан музокараларда энг ёмон сценарийга тайёрланмоқда — Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланишнинг тугашига, деб ёзди Bild Украина ҳукуматидаги манбага таяниб.
Таъкидланишича, Украина расмийлари Трампнинг тинчлик таклифларидан ҳафсаласи пир бўлган ва шартларни қабул қилиб бўлмас, деб ҳисобламоқда.
«Музокараларда қоғозга ёзилган ва бизга ишора қилинаётган таклифларни қабул қилиб бўлмайди. Биз шунчаки осонликча таслим бўлмаймиз. Ҳукумат буни хоҳласа ва хоҳламаса ҳам, халқ бунга қарши бўларди», деди Bild манбаси.
Нашрнинг ёзишича, Украина президенти Владимир Зеленский 26 апрель куни бўлиб ўтадиган Рим папаси Франциск билан видолашув маросимида Доналд Трамп билан учрашиши мумкин.
Украиналик дипломат сўзларига кўра, Киев Трампнинг таклифларини «музокаралар тактикаси» деб ҳисоблайди, бироқ Оқ уй раҳбари Россия президенти Владимир Путинга ҳеч қандай босим ўтказмаяпти.
АҚШ Москва ва Киев ўртасидаги келишув доирасида Россиядан Украинанинг ўз армияси ва мудофаа саноатига бўлган ҳуқуқини тан олишни талаб қилган. Бу масалалар АҚШ президенти элчиси Стив Уиткоффнинг Владимир Путин билан навбатдаги учрашувида муҳокама қилинадиган мавзу бўлади, деб қўшимча қилди агентликнинг аноним манбалари.
Бу шартга рози бўлиш Путиннинг ҳарбий мақсадларидан бири бўлган Украинани «демилитаризация қилиш» масаласида рақибга ён беришини англатади. АҚШ урушни тўхтатиш мақсадида Кремлнинг ҳам, Украинанинг ҳам ён беришини хоҳламоқда.
«Шу вақтгача танқидчилар АҚШ таклифларини Россия манфаатларига мос деб ҳисоблаётган эди. Жумладан, Украина НАТО ҳарбий альянсига қўшилиш ниятидан воз кечиши каби», деб таъкидлади Bloomberg.
Мавзуга оид

13:55
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

13:33
Украина тинчлик режаси бўйича 5 та талабини АҚШга маълум қилди

13:32
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи

08:43