Лукашенко Полша ва Литвани мигрантлар сабаб хавотирга тушмасликка чақирди
Лукашенко ушбу мамлакатларни тинчланишга чақириб, Беларусдан улар тарафга «ҳеч бир афғон» ўтиб кетмаслигини таъкидлади.

Фото: Коммерсантъ
Александр Лукашенко Полша ва Литва ҳукуматлари республика орқали ўтиб борадиган мигрантлар оқимидан қўрқишини маълум қилди. Беларус президенти уларни тинчланишга чақириб, мамлакатдан «ҳеч бир афғон» ўтиб кетмаслигини таъкидлади.
«Улар энг кўп қўрқадиган нарса, бу ерга покистонликлар келиб қолишидир. Улар қўшимча мигрантлар боришидан қўрқишади. Шунинг учун поляклар ва литваликлар тинчланишсин. Биздан ҳеч қанақа афғонлар, ҳеч қандай туркманлар, ўзбек ёки тожиклар ўтиб кетмайди», — дейди Лукашенко.
Беларус президентининг қўшимча қилишича, меҳнат миграцияси — бу нормал. Унинг сўзларига кўра, Беларусга нафақат собиқ СССРнинг жанубий минтақаларидан, балки Россия, шунингдек, Литва, Латвия ва Полшада ишлашга келишади.
Лукашенко хориждаги Беларус мухолифатини назарда тутиб, «поляклар бу қочқинларни қўзғатаётгани»ни таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Полша ҳукумати жазавага тушиб, «Беларусларни шовқин кўтаришга ундамаслиги» керак.
11 апрел куни Лукашенко Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди. Учрашув давомида улар Беларусга 100–150 минг покистонлик меҳнат мигрантлари келиши мумкинлиги бўйича келишувга эришди. Полша президенти маслаҳатчиси Станислав Жарин эса Покистондан мигрантларни жалб қилиш эҳтимолини «Полшага қарши гибрид операция элементи» деб атади.
Мавзуга оид

23:09 / 18.04.2025
Полшада илк бор аёл киши F-16 қирувчи самолёти учувчисига айланди

14:40 / 09.04.2025
АҚШ Украина яқинидаги Полша аэродромидан кучларини олиб чиқиб кетяпти

08:16 / 01.04.2025
Полша АҚШ билан 2 млрд долларлик ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича шартнома тузади

23:16 / 28.03.2025