Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди
Қирғизистонда россиялик политтехнолог Виктор Василев ҳибсга олинди. ОАВга кўра, унинг «Вагнер» ХҲК ва Разведка бош бошқармасига алоқаси бор.

Фото: ura.ru
Қирғистонда фуқароларни РФ армиясига ёллашда гумонланган россиялик политтехнолог Виктор Василев ҳибсга олинди.
Бишкекнинг Первомайск туман суди уни 2025 йил 17 июнга қадар ҳибсга юборди.
«Регнум» ахборот агентлиги бош муҳаррири Марина Аҳмедованинг ёзишича, Василев — Африка ва Марказий Осиё бўйича эксперт ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, Виктор Василев ҳам Ўш шаҳрида Россия армиясига ёллашда айбланиб ҳисбга олинган «Русский дом» ходими Наталя Секерина иши бўйича текширилмоқда.
Секерина ҳибсга олингани ҳақида 23 апрел куни маълум бўлганди. Шунингдек, ушбу иш доирасида Ўш мэрияси матбуот хизмати ходими Сергей Лапушкин ҳам ҳибсга олинган.
Виктор Василев — «Улибаемся и машем» Telegram каналининг муаллифи. «Досе» маркази 2023 йилда Василевнинг фамилияси олдин Луковенко бўлгани ҳақида ёзганди. 2011 йилда у «Руссий марш» куни 58 ёшли Шри-Ланка фуқаросини ўлдиргани учун саккиз йил муддатга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинган. Беш йилдан кейин Луковенко муддатидан олдин шартли равишда озод этилган. BBC рус хизмати Луковенкони «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожиннинг политтехнологларидан бири эканини маълум қилган. Пригожиннинг ўлимидан кейин Луковенко Россиянинг Буркина-Фасодаги таъсирини кенгайтириш билан шуғулланган. «Досе» марказининг ёзишича, Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлашидан олдин Луковенко Разведка бош бошқармасининг топшириғи билан Украинага борган. Марказ материалида Луковенко «неонацист» деб таърифланган.
Қирғизистондаги ҳибсга олишлар Москвадаги «Бодрост» ҳаммомида Қирғизистон фуқароларига қарши ўтказилган рейддан бир неча кун ўтиб бошланди. Эълон қилинган видеолардан бирида одамлар хона бўйлаб эмаклаб юришга мажбурлангани, қолганлар эса юзи ерга қараб ётқизилгани тасвирланган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, ҳаммомда одамлар калтакланган. Россиянинг Бишкекдаги элчиси Сергей Вануков фуқароларнинг оммавий равишда қўлга олиниши сабаб Қирғизистон ТИВга чақиртирилган. РФ ТИВнинг қайд этишича, рейд давомида «чет эл фуқаролари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қаршилик кўрсатган», шу боис «тегишли чоралар кўрилган».
Мавзуга оид

18:50 / 24.04.2025
«Владимир, тўхта!» — Трамп Россиянинг Киевга зарбаси ҳақида

13:30 / 24.04.2025
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести

12:43 / 24.04.2025
Россия фуқароларининг Ўзбекистондаги меҳмонхонада заҳарланиши бўйича тергов якунланди

09:50 / 24.04.2025