Жаҳон | 20:28
524
2 дақиқада ўқилади

Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

Бундан ташқари, мамлакатнинг Радио ва телевидение бош бошқармаси ва «Ал-Ватан» газетаси ҳам санкциялар рўйхатидан чиқарилди.

Фото: Reuters

Буюк Британия Суриянинг бир қатор разведка хизматлари, ОАВ ва вазирликларини, жумладан, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларини санкциялар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги баёнотида сўз боради.

Шунингдек, Хавфсизлик бош бошқармаси, Ҳаво разведка кучлари, Сиёсий хавфсизлик бошқармаси, Миллий хавфсизлик бюроси, Ҳарбий разведка бошқармаси ва Армаия таъминоти бюроси ҳам рўйхатдан чиқарилган.

Бундан ташқари, Радио ва телевидение бош бошқармаси, «Ал-Ватан» газетаси, Cham Press TV ва Sama TV телеканалларига нисбатан чекловлар олиб ташланган.

Март ойида Британия ҳукумати Суриянинг 24 та ташкилоти, жумладан, мамлакат Марказий банки ва нефт компанияларига нисбатан санкцияларини бекор қилганди. Мамлакат ҳукумати Сурияда ҳокимият алмашгани сабаб санкциялар режимини юмшатишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, декабр охирларида Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Суриянинг қайта тикланишига ёрдам кўрсатиш учун халқаро ҳамжамиятни ундан санкцияларни олиб ташлашга чақирганди. «Олдинги режимга қарши жорий этилган санкциялар имкон қадар тезроқ олиб ташланиши керак», — деган Фидан Суриянинг янги раҳбари Аҳмад аш-Шаръа билан ўтказилган матбуот анжуманида.

Мавзуга оид