Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
2427
1 дақиқада ўқилади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди

Расмий ташриф доирасида икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўртасида учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Фото: Россия ТИВ

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, ташриф доирасида икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўртасида учрашув ва музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

«Коммерсант»нинг ёзишича, Россия ташқи ишлар вазири Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашиши кутилмоқда.

«Учрашув давомида асосий эътибор ҳозирги мураккаб геосиёсий вазиятда ташқи сиёсий ҳамкорликка қаратилади», — дейилади хабарда.

Томонлар, шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг 2024 йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича келишувларни амалга оширишни фаоллаштириш орқали Россия-Ўзбекистон ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқади.

Мавзуга оид