Исроилнинг Ғазода урушни давом эттиришдан бошқа иложи йўқ - Нетаняҳу
Бош вазир Исроил анклавдаги барча мақсадларига эришмагунча урушни тўхтатмаслигини айтди.

Фото: AFP
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўз мамлакати Ғазо секторида жангларни давом эттиришдан бошқа «иложи» йўқлигини айтди.
Унинг таъкидлашича, анклавдаги уруш барча мақсадлар – ҲАМАС йўқ қилинган, барча гаровга олинганлар озод этилган ва келажакда анклав Исроил учун хавф туғдирмаслиги таъминлангандагина якунланади.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги икки кун ичида Исроилнинг соҳилга берган зарбалари оқибатида камида 92 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 200 нафари яраланди.
Пайшанба куни ҲАМАС Исроилнинг Ғазо секторида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини расман рад этди ва Исроилнинг Ғазодан чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай сулҳни қабул қилишдан бош тортиш ниятини такрорлади.
18 март куни Исроил Қатар, Миср ва Қўшма Штатлар воситачилигида тузилган ўт очишни тўхтатиш келишувига барҳам берганидан бери Исроилнинг Ғазо бўйлаб уюштирган ҳужумлари оқибатида 1800 нафарга яқин одам ҳалок бўлди ва 4700 нафарга яқин киши жароҳатланди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 51 157 кишига етди. Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги манбаларига таянган БМТ, ўлим ҳолатларининг учдан икки қисмидан кўпроғини аёллар ва болалар ташкил этганини айтади.
ҲАМАС ҳозир 59 нафар исроилликни гаровда ушлаб турибди, улардан 24 нафари тирик экани тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид

13:03 / 19.04.2025
Сафини кенгайтириб олган ҲАМАС, Украина шаҳарларига ракета ҳужуми ва Суриядаги базаларини ёпаётган АҚШ — кун дайжести

23:47 / 18.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди

13:46 / 18.04.2025
Фаластинни тан олмоқчи бўлаётган Франция, Трампдан Путинга сўнгги ултиматум ва «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарган Россия — кун дайжести

19:46 / 17.04.2025