Татаристонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
Вақтинча ишлаш учун Татаристонга борган фуқаро соғлиғидаги муаммолар туфайли шифохонага ётқизилган. Бош консулхона кўмагида у ватанга қайтарилди.

Фото: Дунё
Бош консулхона кўмагида Татаристонда оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.
Қайд этилишича, 1968 йилда туғилган Х.И. вақтинча ишлаш учун Татаристонга борган. Иш жараёнида соғлиғида кузатилган жиддий муаммолар туфайли у Татаристон шифохонасига ётқизилган. Бемор Ўзбекистонга қайтаришларини сўраб, мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган.
Бош консулхона ходимлари фуқарони Ўзбекистонга қайтаришга қаратилган тиббий тайёрлов жараёнларни шифокорлар билан ҳамкорликда мувофиқлаштириб, зарур консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдамни қисқа вақт ичида якунлаган.
Ўзбекистон Бош консулхонаси, Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси ваколатхонаси ва Миграция агентлиги вакили билан биргаликда Х.И.нинг Қозон–Тошкент авиайўналиши бўйича оиласи олдига етиб олиши таъминланган.
Аввалроқ Мянмада одам савдоси қурбони бўлган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилгани, Россиянинг Новосибирск вилоятида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган вояга етмаган бола ва унинг ота-онаси Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистонга кузатиб қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

23:04 / 16.04.2025
Россияда ижарага берилган квартирадан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

17:05 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди

13:29 / 16.04.2025
Трамп нолегал мигрантларга «ўзи ихтиёри билан мамлакатни тарк этиш» дастурини эълон қилди

21:14 / 14.04.2025