Тошкентда электромобил ёниб кетди
Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч мавзесида электромобилда ёнғин содир бўлган.

Фото: Тошкент шаҳар ФВБ
17 апрель куни соат 23:51 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч мавзесида электромобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 23:56 да етиб бориб, ёнғин соат 23:59 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

09:40 / 17.04.2025
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

18:17 / 16.04.2025
Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси реставрация қилинади

16:59 / 16.04.2025