Евроиттифоқ миграция сиёсатини кучайтирмоқда
Еврокомиссия муҳожирларни тезкорлик билан қайтариш мумкин бўлган еттита «хавфсиз» давлат рўйхатини тақдим этди.

Фото: Cornelius Poppe/NTB/picture alliance
16 апрел, чоршанба куни Европа комиссияси Брюссел «хавфсиз келиб чиқиш мамлакатлари» деб ҳисоблайдиган еттита «хавфсиз» давлат рўйхатини тақдим этди. Дастлабки рўйхатга Бангладеш, Колумбия, Косово, Миср, Ҳиндистон, Марокаш ва Тунис киритилган. Бу ҳаракат Европа Иттифоқига аъзо давлатларга бошпана сўровларини кўриб чиқиш ва мигрантларни «хавфсиз» деб топилган мамлакатларга қайтариш жараёнини тезлаштириш имконини беради.
Миграция масалалари бўйича Европа комиссари Магнус Бруннернинг таъкидлашича, Европа Иттифоқининг кўплаб мамлакатларида аризалар сони кўп, шунинг учун «қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштириш бўйича ҳар қандай чора-тадбирлар ниҳоятда муҳим».
Брюсселнинг эслатишича, баъзи Европа Иттифоқи аъзолари аллақачон миллий даражада шунга ўхшаш рўйхатлардан фойдаланадилар.
Европа Комиссияси веб-сайтида таъкидланишича, «хавфсиз» мамлакатлар фуқароларининг бошпана сўровлари Европа Иттифоқи мамлакатларида «қондирилиши даргумон». Шу билан бирга, ушбу мақомнинг берилиши «бу мамлакатнинг барча фуқаролари учун хавфсизлик кафолати» эмаслиги, шунинг учун ЕИ аъзолари ҳар бир аризани алоҳида баҳолаши кераклиги таъкидланади.
Мавзуга оид

17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди

16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди

09:11 / 23.05.2025
Украина Евроиттифоққа қуролли кучларини бевосита молиялаштиришни таклиф қилди

17:02 / 21.05.2025