Bloomberg Хитойнинг АҚШ билан музокаралар ўтказиш шартларидан хабар топди
Пекин Вашингтон билан музокараларга рози бўлишдан олдин Трамп маъмуриятининг аниқ ҳаракатларини кўришни истамоқда.

Фото: AP
Хитой савдо божлари борасида Вашингтон билан музокараларга рози бўлишдан олдин АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг аниқ ҳаракатларини кўришни истайди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, Bloomberg хабар берди.
Агентликнинг ёзишича, Хитой ҳукумати ўзига нисбатан ҳурмат кўрсатилишини кутмоқда. Манбалардан бирининг сўзларига кўра, Пекинга ҳурмат кўрсатиш ва унга нисбатан ҳақоратларга чек қўйиш музокараларнинг муҳим шартлари ҳисобланади.
Хитой расмийлари, шунингдек, Қўшма Штатлар битимни тайёрлашга ёрдам берадиган музокаралар мувофиқлаштирувчисини тайинлашини хоҳламоқда.
Bloombergʼнинг ёзишича, Хитой АҚШдан савдо божлари ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ масалаларда янада изчил позицияни талаб қилмоқчи. Гап Тайван билан муносабатлар ҳақида бормоқда — Пекин ушбу оролни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди.
12 апрел куни АҚШ Хитой товарларига нисбатан божларни 84 фоиздан 125 фоизга қадар кўтарди. Мавжуд 20 фоизли тарифлар билан қўшиб ҳисоблаганда божларнинг умумий қиймати 145 фоизга етди. Бунга жавобан Хитой Америка товарларига 125 фоизгача бож жорий этди. 16 апрел куни эса Вашингтон Пекинга нисбатан айни пайтда 145 фоиз даражасида белгиланган божларни 245 фоизгача оширишини маълум қилди.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти ўзининг 70 дан ортиқ савдо ҳамкорларини Хитой иқтисодиётини изоляция қилишга кўндирмоқчи экани тўғрисида хабар берилганди. Бунинг эвазига АҚШ импорт божларини камайтиришга ваъда бермоқда.
Мавзуга оид

21:05 / 18.04.2025
Хитой жосуслик ва киберҳужумлар орқали Россиянинг ўнлаб қуролларидан нусха кўчирган

18:03 / 18.04.2025
«Бу бизнинг уруш эмас» - Агар музокараларда силжиш бўлмаса, АҚШ Украинада тинчлик ўрнатиш уринишларини тўхтатади

17:34 / 18.04.2025
Украина ва АҚШ фойдали қазилмалар бўйича шартнома тузиш ниятида меморандум имзолади

14:44 / 18.04.2025