Ўзбекистон | 19:04 / 15.04.2025
5211
1 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирига хориждаги ўзбекистонликларнинг ҳимояси борасида парламент сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши борасида парламент сўрови юборди.

Бахтиёр Саидов / Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

ТИВ раҳбаридан Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериш сўралган.

Бу ҳақда депутат Алишер Қодиров хабар берди. У юборилган сўров айнан бирор бир ҳолат юзасиданми ёки фуқароларнинг умумий ҳолати бўйичами, ойдинлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қирғизистон Россиядан ўз фуқаролари таҳқирлангани юзасидан изоҳ талаб қилган эди. Россия элчиси Сергей Вакунов Қирғизистон ТИВга чақиртирилиб, 11 апрел куни Москвадаги «Бодрост» ҳаммомида Қирғизистон фуқароларига қарши ўтказилган рейд юзасидан тушунтириш беришни сўраб, расмий нота топширилган.

Мавзуга оид