Шавкат Мирзиёев Андижон халқаро аэропорти модернизацияси билан танишди
1-босқичда учиш-қўниш йўлаги ва самолётлар тўхташ жойи қурилган. Ишлар якунлангач, аэропорт Boeing ва Airbus каби йирик самолётларни ҳам қабул қила олади. Йўловчи терминали ҳам янгидан қурилиши натижасида аэропортдаги парвозлар сони йилига 584 тадан 3700 тага ортади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрел куни Андижон вилоятига келди. Давлат раҳбарига биринчи бўлиб Андижон халқаро аэропорти модернизацияси ҳақида маълумот берилди.
Бу аэропорт 1978 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги талабларга мос келмай қолган эди. Учиш-қўниш йўлагининг юк кўтариш қобилияти пастлиги, замонавий ёритиш тизимининг йўқлиги сабабли қатновларни қабул қилиш имкониятлари чекланганди.
Бугунги кунда реконструкция ишларининг биринчи босқичи битказилди. Узунлиги 3300 метр, кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва самолётлар тўхташ жойи қурилди. Дренаж тизими янгиланиб, ер ости суви қочирилди. Шунингдек, бу ерда иккинчи юриш йўлаги қурилиши давом эттирилиб, IKAО CАТ-II тоифасидаги радар, метеорология ва ёритиш ускуналарини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Натижада Boeing, Airbus русумидаги йирик самолётларни ҳам, ноқулай об-ҳаво шароити ва тунги вақтларда ҳам қабул қилиш мумкин бўлади. Бу кунлик парвозлар сонини 10 баробаргача ошириш имконини беради.
Энди, иккинчи босқичда йўловчи терминалини янгидан қуриш кўзда тутилган. Бу орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига аввалги 300 тадан 1000 тага, парвозлар сони йилига 584 тадан 3700 тага ортади. Бу Андижон шаҳри ва Фарғона водийсига қатновлар сонини кўпайтиришга хизмат қилади.
Фаолиятини қайта бошлаган мазкур аэропортда ҳозирда Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилмоқда.
Шавкат Мирзиёев бу ерда самарали бошқарувни йўлга қўйиш, хизматларни арзон қилиб, маҳаллий ва халқаро парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилларда Самарқанд, Термиз, Урганч, Шаҳрисабз, Мўйноқ, Қўқон ва Зомин аэропортлари янгиланган эди. Яна бир қатор вилоятларда модернизация жараёнлари давом этмоқда.
Мавзуга оид

20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади

20:21 / 16.04.2025
Шавкат Мирзиёев Андижонда «Имкониятлар олами» маркази билан танишди

16:53 / 16.04.2025
Ўзбекистондаги шаҳарга Бобур номининг берилиши Покистонда олқишланди

16:07 / 16.04.2025