АҚШда Ҳарварднинг 2,2 млрд долларлик грантлари музлатиб қўйилди
АҚШ федерал ҳукумати Ҳарвард университетидан антисемитизмга қарши курашиш учун ислоҳотлар ўтказишни талаб қилди. Бироқ, университет тартибга солишни кучайтиришни Трамп маъмуриятининг мақсади деб ҳисоблаяпти.

Фото: Joseph Prezioso / AFP / Getty Images
АҚШ федерал ҳукумати Ҳарвард университетига 2,2 миллиард доллардан ортиқ грантлар ва 60 миллион долларлик шартномаларни музлатиб қўяди. Бу ҳақда АҚШ таълим вазирлигининг 14 апрел, душанба куни чоп этилган пресс-релизида айтилди.
Қайд этилишича, университет аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг кампусдаги фаоллик борасидаги талабларини бажармаслигини билдирган.
11 апрел куни Трамп маъмурияти Ҳарвард университетига мактуб йўллаб, университет бошқарувида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш, шунингдек, қабул сиёсатини ўзгартиришга чақирди, деб ёзади AP. Агентлик маълумотларига кўра, Трамп маъмуриятининг Ҳарвардга қўйган талаблари, шунингдек, университет, профессор-ўқитувчилар ва раҳбариятнинг хилма-хиллик ҳақидаги қарашларини кўриб чиқиш ва кампусда ниқоб кийишни тақиқлашни ўз ичига олади. Журналистларнинг фикрича, охирги талаб аниқ Фаластин тарафдори намойишчиларга қаратилган.
Бундан ташқари, АҚШ федерал ҳукумати университетдан «жиноий фаолият, ноқонуний зўравонлик ёки ноқонуний таъқибларни қўллаб-қувватловчи ёки тарғиб қилувчи ҳар қандай талаба гуруҳлари ёки клубларини» тан олишни ёки молиялаштиришни тўхтатишни талаб қилди, дейилади нашрда.
Федерал ҳукумат, агар Ҳарвард ўз сиёсатини Трамп маъмурияти талабларига мувофиқлаштирмаса, 9 миллиард долларлик грант ва шартномалар хавф остида қолишини билдирди.
Ўз навбатида, Ҳарвард университети президенти Алан Гарбер 14 апрел куни университет ҳукумат талабларини бажармаслигини айтди.
Мавзуга оид

18:19 / 23.04.2025
АҚШда терроризмда гумонланиб ҳибсга олинганлар сони 655 фоизга ошди

14:20 / 23.04.2025
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:52 / 23.04.2025
Трампнинг тинчлик режаси бўйича Украина ва Россияга нима таклиф қилингани маълум бўлди

09:05 / 23.04.2025