Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчилар Ural Airlines'нинг бошқа рейсларида ўз манзилига жўнатилади.

Фото: Uzbekistan Airports
Россиянинг Ural Airlines авиакомпаниясининг Қарши - Москва йўналиши бўйича U62128 рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди.
Бортида 154 нафар йўловчи бўлган самолёт 14 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 05:35 да ҳавога кўтарилиши керак эди.
Айни дамда ушбу рейс йўловчилари меҳмонхонага жойлаштирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчилар Ural Airlines'нинг бошқа рейсларида ўз манзилига жўнатилади.
Парвоз ҳолати ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиакомпания вакилига мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид

15:37 / 20.06.2025
Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик сув тармоғи тортилади

18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади

16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди

16:41 / 14.03.2025