Бирмингҳэмда чиқинди йиғувчиларнинг иш ташлаши: ҳукумат қўшинларни жалб қилди
Англиянинг Бирмингҳэм шаҳрида чиқинди йиғувчилар бир ойдан бери иш ташлаш ўтказмоқда. Кўчаларда чиқинди йиғилиб, каламушлар пайдо бўлди. Инқироздан чиқиш учун ҳукумат Британия армиясидан мутахассисларни жалб қилди.

Фото: Jacob King/empics/PA wire/picture alliance
Буюк Британия бош вазири ўринбосари Анжела Рэйнер Британия армияси мутахассисларини Бирмингҳэмдаги инқирозни енгишда ёрдам беришга чақирди, у ерда чиқиндиларни йиғувчилар бир ойдан ортиқ вақт давомида ўтказмоқда. Бу ҳақда Британиянинг The Daily Telegraph газетаси 14 апрел, душанба куни манбаларга таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, ҳарбийлар кўчалардаги чиқиндиларни тозаламайди, балки офисдан туриб ишлайди. «Тезкор режалаштириш тажрибасига эга бўлган оз сонли ҳарбий хизматчилар инқироздан чиқиш учун моддий-техник ёрдам кўрсатади», — деб ёзади газета.
Унинг эслатишича, британиялик ҳарбийлар аввал ҳам бир неча бор фавқулодда вазиятларда фуқаролик органларига ёрдам кўрсатишга чақирилган. Масалан, бу пандемия даврида содир бўлди.
Бу сафар ҳарбийлар «маҳаллий ҳокимиятни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигига давом этаётган таҳдидга имкон қадар тезроқ реакция билдиришни таъминлаш учун қисқа, чекланган муддатга» жойлаштирилади.
Бирмингҳэмдаги иш ташлаш 11 март куни бошланган эди. Ўшандан бери шаҳар кўчаларида 17 минг тоннадан ортиқ чиқинди тўпланиб қолган. Аҳоли каламушлар пайдо бўлганидан шикоят қилмоқда.
Касаба уюшмалари етакчилари айни пайтда шаҳарни ҳам, мамлакатни ҳам бошқараётган Буюк Британиянинг Лейбористлар партиясини муросага келишни истамаганликда айбламоқда.
Мавзуга оид

09:13
Малайзия Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда

23:07 / 02.04.2025
Германияда чиқиндини ким нотўғри саралаётганини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланди

15:11 / 26.03.2025
Тошкентга 6 мингга яқин чиқинди қутилари етишмайди — Экология бошқармаси

09:41 / 26.03.2025