Ўзбекистон | 21:09 / 12.04.2025
6119
3 дақиқада ўқилади

Якшанба куни Ўзбекистон бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

«Ўзгидромет» 13 апрель, якшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қайд қилинишича, Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бир оз булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17...+19 даража, кундузи +27...+29 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +25...+30 даража илиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +27...+32 даража илиқ бўлади.

Жиззах ва Самарқанд вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +27...+32 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари

Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Мавзуга оид