Жаҳон | 08:01 / 12.04.2025
1710
2 дақиқада ўқилади

«Рамштайн»: Украина 21 млрд евролик ҳарбий ёрдам олади

Украина мудофааси бўйича Контакт гуруҳи йиғилишида Киевга 21 млрд евродан ортиқ ҳарбий ёрдам ажратилиши эълон қилинди.

Фото: online.ua

Бу ҳақда йиғилишда чиқиш қилган Буюк Британия мудофаа вазири Жон Ҳили таъкидлаб ўтган. Унга кўра, 11 апрел куни эълон қилинган янги ёрдам «Рамштайн» гуруҳи доирасидаги энг йирик ҳарбий кўмакдир.

«Бугун эълон қилинган янги ёрдам 21 миллиард евродан ошиб кетди. Бу Украинага кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам бўйича рекорд кўрсаткич», — деди Ҳили.

«Рамштайн» йиғилиши — бу Украина мудофааси масалалари бўйича Контакт гуруҳи доимий учрашувларининг шартли номи бўлиб, унда дунё бўйлаб ўнлаб давлатлар иштирок этади. Илк бундай йиғилиш 2022 йили Германиядаги Америка ҳарбий-ҳаво базаси «Рамштайн»да бўлиб ўтган ва айнан шу жой номи кейинчалик бутун формат учун умумий атамага айланган.

Ушбу учрашувларнинг асосий мақсади — Украинага Россияга қарши урушда ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштириш, мудофаа эҳтиёжларини муҳокама қилиш, қурол етказиб бериш, ҳарбийларни тайёрлаш ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлашдир.

«Рамштайн» иштирокчилари — НАТО аъзолари, Европа Иттифоқи давлатлари ва Украинага иттифоқдош бошқа мамлакатлардир. Ушбу формат Украинага танклар, ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари, артиллерия ва бошқа турдаги қуролларни тақдим этиш бўйича қарорлар қабул қилинишида асосий майдончага айланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани