Ўзбекистон | 13:34 / 11.04.2025
1802
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли? 

Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига доимий аҳоли сони 37 697,8 минг кишини ташкил этди.

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, доимий аҳоли сонининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби қуйидагича:

🔸 меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 12,1 млн киши (32,1 фоиз);
🔸 меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 21,1 млн киши (56 фоиз);
🔸 меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,5 млн киши (11,9 фоиз).

Аввалроқ Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2 фоизга кўпайгани хабар қилинганди. 

2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37,7 млн кишини ташкил этган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.

Мавзуга оид