Ўзбекистон | 16:00 / 10.04.2025
1612
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Octobank яна бир бор Ўзбекистонда рақамли тўлов ечимлари соҳасида етакчи деб топилди

Octobank 9-10 апрел кунлари Тошкентда ўтказилган E-commerce Central Asia Expo форумида Ўзбекистон электрон савдо соҳасида етакчи эквайринг банки сифатида махсус мукофот билан тақдирланди.

Фото: Octobank

Банк 2024 йилда электрон тўловлар бўйича энг яхшиси деб тан олинди

Мукофотни ташкил этишда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси иштирок этган.

Мукофотни банк раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Пўлатовга топширилиши муносабати билан Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси раиси Диёр Мирзааҳмедов банкнинг рақамли тўловлар соҳасидаги ёрқин фаолияти ва онлайн-бизнесни қўллаб-қувватлашдаги муҳим ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

"Қабул қилинган мукофот биз учун фақат тан олиш эмас, балки эквайринг соҳасидаги тизимли ишимизга берилаётган юқори баҳодир. Биз янги технологияларни жорий этиш, онлайн-бизнес ва тадбиркорлик секторини қўллаб-қувватлашда фаол иш олиб бормоқдамиз. Рақамли тўловларни янада тез, хавфсиз ва қулай қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. Юқори баҳоланганимиздан миннатдормиз ва Ўзбекистонда электрон савдони ривожлантиришдаги ролимизни янада кучайтиришда давом этамиз", — деди Дилшод Пўлатов.

Форумда, йирик тадбиркорлар, экспертлар, инвесторлар ва технология ташкилотлари иштирок этди, Octobank эса экспозиция зонасида иштирок этди ҳамда тадбирнинг ишбилармонлик дастурига кўмаклашди.

Аввалроқ Octobank Visa'дан 2024 йилда эквайринг транзакцияларининг рекорд ҳолатда амалга оширилганлиги учун "Best e-com acquirer" номинациясидан мукофот олинган эди.

Octobank 20 йилдан ортиқ вақтдан бери Ўзбекистон бозорида рақамли инфратузилмани ривожлантириб, электрон савдони ўз мижозларига қулай ва осон қилишга хизмат қилиб келмоқда. Бугунги кунда 3 миллиондан ортиқ физик шахслар ва 2500 дан зиёд корпоратив мижозлар Octobank'нинг хавфсизлиги ва хизматининг афзалликларини баҳоламоқда.

Форум ҳақида: E-commerce Central Asia Expo – Марказий Осиёда электрон савдо экосистемасини ривожлантиришга бағишланган энг йирик майдонлардан бири бўлиб, маҳаллий бизнесни онлайн муҳитга чиқариш, тажриба алмашиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва замонавий E-commerce ечимларини илгари суришга қаратилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид