Малайзия Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг йирик савдо ташкилотларидан бири Tradewinds Group (M) Sdn Bhd компанияси бошқарув директори Амрин Авалуддин билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Амрин Авалуддин мулоқот аввалида Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат ва қуруқ меваларни катта миқдорда импорт қилишга тайёрлигини билдирди.
"Ўзбекистонда етакчи бўлган қуритилган мева-сабзавотлар ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ўрнатиш таклифларини ижобий кўриб чиқишга тайёр", деди у.
Учрашувда импорт учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари турларини аниқлаш мақсадида Tradewinds Group (M) Sdn Bhd компанияси мутахассислардан иборат делегациянинг Ўзбекистонга сафарини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Tradewinds Group компанияси 1995 йилда Albukhary Group компаниялари гуруҳи томонидан асос солинган. Унинг асосий бизнес йўналишлари истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси, меҳмонхона ва курортлар, суғурта воситачилиги, матбаа, телевидение, ахборот-коммуникация технологиялари хизматларидан иборат.
Мавзуга оид

21:15 / 09.04.2025
АҚШ қашшоқ мамлакатлар учун илгари ёпилган бир нечта озиқ-овқат дастурларини тиклайди

13:57 / 07.04.2025
Малайзия Ўзбекистонда йирик қуёш электр станцияларини қуришга инвестиция киритади

11:29 / 05.04.2025
Малайзия Ўзбекистон кимё саноатида учта лойиҳага инвестиция киритиши мумкин

23:39 / 03.04.2025