Минглаб исроилликлар ҳукуматга қарши намойишга чиқди
Тел-Авивдаги намойишчилар гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторидаги урушни тугатиш бўйича Ҳамас билан келишувга эришишни талаб қилди. Норозилик аксилразведка хизмати раҳбари Ронен Барни ишдан бўшатишга қарши ҳам қаратилган.

Фото: Ariel Schalit/AP Photo/picture alliance
Исроилда 7 апрел, душанба куни яна минглаб одамлар Тел-Авив марказида намойиш ўтказиш учун кўчаларга чиқди. Намойишчилар ҳукуматдан Ғазо секторида 2023 йил 7 октябрда гаровга олинган қолган исроилликларни озод қилиш учун Ҳамас ҳаракати билан келишувга эришишни талаб қилди.
Намойишчиларнинг кўпчилиги Ғазо секторида урушни давом эттиришга қарши чиқди. Уларнинг плакатларига ёзилган шиорлар орасида: «Қанча қон тўкилади?» ёки «Урушни тўхтатинг» кабилар бор.
Намойиш Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Вашингтонга ташрифи чоғида бўлиб ўтгани сабабли, унинг иштирокчилари, жумладан, яқинда Ҳамас жангчилари томонидан озод этилган гаровга олинганларнинг бир қисми, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ва тарафдорлари АҚШ президенти Доналд Трампни урушни тугатишга ёрдам беришга чақирди, деб хабар қилади AP.
Бундан ташқари, намойишчилар Бинямин Нетаняҳу ҳукуматига, хусусан, Исроил Хавфсизлик хизмати (ШАБАК) раҳбари Ронен Барни ишдан бўшатиш қарорига қарши ўз норозиликларини билдирди. Махсус хизмат, бошқа нарсалар қатори, Нетаняҳунинг ишончли шахслари ва Қатар ўртасидаги ноқонуний алоқаларни ҳам текширмоқда. Олий суд (Олий адлия суди, БАГАЦ) Барни ишдан бўшатишга вақтинчалик тақиқ қўйди, суд мажлиси 8 апрелга белгиланган.
18 март куни Исроил Ғазо секторига ҳаво ҳужумларини қайта бошлади. 19 март куни қуруқликдаги операция ҳам қайта тикланди. Унинг мақсади, ҳукумат маълум қилишича, гаровдагиларни озод қилиш учун Ҳамасга босимни кучайтириш.
Мавзуга оид

13:43 / 15.04.2025
Исроил Германия ТИВни ҲАМАС жангчиларини рағбатлантиришда айблади

08:45 / 15.04.2025
ЦАҲАЛ Ғазодаги операция стратегиясини радикал ўзгартирди

08:11 / 14.04.2025
Исроил армияси Ғазода 1,2 кмлик туннелни йўқ қилди

19:47 / 13.04.2025