Биотехнологик стартап 10 минг йил олдин қирилиб кетган даҳшатли бўриларни «қайта яратди»
Мутахассислар бўрининг Америка музейларидаги тош қотган бўлакларидан ДНК ажратиб олишга муваффақ бўлган.

Фото: Colossal Biosciences
Colossal Biosciences биотехнологик стартапи Шимолий Америкада яшаган ва бундан 10 минг йил олдин йўқолиб кетган даҳшатли бўрини (Aenocyon dirus) «қайта яратишга» муваффақ бўлганини эълон қилди, деб ёзмоқда Time.
Қайд этилишича, биотехнологик компания даҳшатли бўрининг Америка музейларида сақланаётган тош қотган бўлакларидан ДНК ажратиб олишга муваффақ бўлган. Шундан кейин олимлар Canis lupus кулранг бўри геномида бир нечта мутацияни амал оширган: унинг вазн ва ўлчами катталашган, тишлари ва жағи йириклашган, юнглари оқарган.
Компания пресс-релизига кўра, тадқиқотчилар замонавий бўрининг 14 та геномига 20 та ўзгартириш киритган. Олинган ҳужайралар итларнинг тухум ҳужайрасига жойлаштирилган. Шунингдек, итлар суррогат она вазифасини бажарган.
Colossal Biosciences’нинг таъкидлашича, туғилган кучуклар қирилиб кетган даҳшатли бўрининг аниқ нусхаси эмас — улар бўрининг баъзи хусусиятларига эга. Компания тажриба тафсилотларини келтирмаган, тадқиқот ҳозирча бирор-бир илмий журналда чоп этилмаган.
Тажриба натижасида учта соғлом кучук туғилган — уларга Римнинг афсонавий асосчилари Ромул ва Рем, урғочи кучукка эса «Тахтлар ўйини» қаҳрамони Кҳалиси номи берилган.
Time’нинг қайд этишича, қирилиб кетган турларни қайта яратиш мураккаб этик масалаларни юзага келтиради. Шу билан бирга, Ромул, Рем ва Кҳалисининг туғилишида фойдаланилган технология йўқолиб кетиш хавфи остида турган айрим турларни сақлаб қолишга ёрдам бериши мумкин.
Мавзуга оид

23:20 / 24.12.2024
Пискентда аҳоли гавжум ҳудудда бўрилар кезиб юргани маълум бўлди

15:47 / 04.12.2024
Европада бўриларни муҳофаза қилиш мақоми 2025 йилдан бошлаб пасайтирилади. Уларни овлаш осонлашиши мумкин

00:17 / 18.04.2018
Испан Мауглиси ўз тарихи билан бўлишди (суратлар)

20:19 / 13.03.2017