Yandex Uzbekistan янги Market маркетплейсини ишга туширди
Лойиҳа Ўзбекистонда онлайн савдони ривожлантиришга қаратилган бўлиб, тадбиркорлар ва харидорларни қўллаб-қувватлайди. Yandex Go Market кенг ассортиментдаги маҳсулотларни тақдим этади ва барча фойдаланувчилар учун қулай харид имконини яратади.

Фото: Yandex Uzbekistan
7 апрел куни Yandex Uzbekistan янги Market маркетплейсини ишга туширди. Ҳозирда бу хизмат Yandex Go иловасида мавжуд бўлиб, фойдаланувчиларга бир нечта янги имкониятларни тақдим этади. Хизматнинг ўзига хос хусусиятлари орасида “бир босишда” етказиб бериш, бўлиб тўлаш имконияти, шунингдек, Yandex Factory маҳсулотлари тақдим этилишида.
Айнан ҳозирда Market Тошкент шаҳрида ва қисман Тошкент вилоятида фаолият кўрсатмоқда. Маркет орқали буюртмалар Yandex Go иловаси ёки market.yandex.uz сайти орқали амалга оширилади. Маркетплейс электроника, маиший техника, кийим-кечак, гўзаллик воситалари каби тоифалардаги маҳсулотлар сотилади.
Шунингдек, Yandex Factory – компаниянинг ўз ишлаб чиқариш йўналишидаги маҳсулотлар ҳам тақдим этилмоқда. Yandex Factory электроника ва маиший техникадан тортиб, болалар ўйинчоқларига қадар ишлаб чиқаради. Ҳозирда маркетплейсда "Lunnen", "Commo", "Tuvio", "Pragma", "Junion", "Cubits" va "Nocord" брендларининг маҳсулотлари мавжуд.
Буюртмаларни етказиб бериш МТП (маҳсулотни тарқатиш пунктлари) ёки курьер орқали амалга оширилади. Шунингдек, янги "бир босишда" етказиб бериш формати жорий этилган бўлиб, бу орқали фойдаланувчилар буюртмаларини яқин жойлардан олиш имконига эга.
Фойдаланувчилар буюртмаларини Yandex Go иловаси ёки market.yandex.uz сайти орқали амалга ошириб, бўлиб тўлаш ёки тўлиқ тўлаш имкониятларига эга.
Market ҳозирда фақат Тошкент ва қисман Тошкент вилоятида мавжуд, келгуси йилларда хизматнинг географийсини кенгайтириш режалаштирилган.