Ўзбекистон | 18:06
3820
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways яна бир LET-L-410 самолётига эга бўлди

Ҳаво кемаси минтақавий авиаташувларни амалга оширади.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси тўртинчи LET-L-410 самолётига эга бўлди.

Ҳаво кемаси Silk Avia бренди остида тижорий фойдаланиш учун мўлжалланган ва минтақавий авиаташувларни ривожлантиришга қаратилган.

Бугунги кунда учта LET-L-410 ҳаво кемаси Нукус – Мўйноқ – Нукус, Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент, Тошкент – Зомин – Тошкент йўналишларида парвозларни амалга оширмоқда.

LET L-410 «Турболёт» - маҳаллий авиакомпаниялар учун мўлжалланган, енгил, кўп мақсадли икки двигателли самолёт бўлиб, 1966-1967 йилларда Чехословакиянинг Let Kunovice авиация заводи конструкторлик бюроси (ҳозир Чехиянинг LET Aircraft Industries заводи) томонидан ишлаб чиқилган.

Самолёт махсус тайёрланмаган, асфальтланмаган, ўтлоқли йўлакларда, қорли ҳудудларда, шунингдек, қисқа учиш-қўниш йўлаклари бўлган аэродромлардан учиш учун мўлжалланган. 19 йўловчи ёки 1,8 тонна юкни 1500 км масофага ташишга қодир.

Мавзуга оид