«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда
«Шерлар» жамоаси мавсум стартидаги тўрт ўйиндан учтасида мағлубиятга учради ва турнир жадвалининг иккинчи қисмида қолмоқда.

Фото: «Сўғдиёна» клуби матбуот хизмати
4-6 апрел кунлари футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
«Бухоро» – «Бунёдкор» 0:2
Голлар: Фране Икич 78 (автогол), Бобур Йўлдошев 87.
«Бухоро» : Абдуллаев, Томашевич, Чиряк (Фозилов, 67), Колакович, Икич, Пўлатов, Йўлдошев (Жўрабеков, 67), Рўзиев, Хайруллаев, Норхонов (Қаюмов, 81), Бегич (Туплиев, 53).
«Бунёдкор»: Абдунабиев, Йўлдошев, Раҳимжонов (Тўлқинбеков, 84), Бугарин, Нормуродов, Мали (Зевадинов, 89), Ашортиа (Олимжонов, 72), Ҳамробеков, Сролер (Йўлдошев, 72), Тўрақулов (Амонов, 46), Качорри.
Суперлига 4-турини «Бухоро» ва «Бунёдкор» учрашуви бошлаб берди. Тошкентда ўтказилган, аммо бухороликлар расман мезбон саналган (жамоа стадиони мавсумга тайёр эмас) ўйинда «қалдирғочлар» Фране Икичнинг иккинчи бўлим ўрталаридаги автоголи ва ундан ўн дақиқача ўтиб Бобур Йўлдошев урган гол эвазига ғалаба қозонди.
Бу натижадан сўнг Илёс Зейтуллаев шогирдлари 10 очко билан 1-ўринга кўтарилиб олди. Бешинчи ўриндаги бухороликлар ҳисобида эса 6 очко бор.
«Сурхон» – «Қўқон-1912» 3:1
Голлар: Муҳаммадали Абдураҳмонов 37, Диёр Рамазонов 90+3, Асадбек Каримов 90+7 – Муҳаммаданас Ҳасанов 74.
«Сурхон»: Потапов, Ҳамиджонов, Неъматхонов (Хўжаниёзов, 79), Поёнов (Колесниченко, 59), Шайдулов, Жумаев (Каримов, 68), Шамсиев, Абдухолиқов, Турсунов (Рамазонов, 68), Мирқодиров, Абдураҳмонов (Ҳайдаров, 59).
«Қўқон-1912»: Исоқов, Гиоргадзе, Тоштемиров, Салимов, Маликжонов (Жўрабоев, 66), Қосимов, Акрамов, Ҳасанов, Ғофуров, Бешимов, Холтўраев (Кондратюк, 34, Хайруллаев, 83).
Четлатишлар: Ҳусниддин Ғофуров 52, Муҳаммаданас Ҳасанов 80 (иккиси ҳам «Қўқон-1912»дан).
«Сурхон» ва «Қўқон-1912» учрашувида эса мезбонлар сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига зафар қучди.
Термиздаги баҳсда дастлаб Муҳаммадали Абдураҳмонов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Муҳаммаданас Ҳасанов қўқонликларнинг ҳисобни тенглаштирувчи голига муаллифлик қилди. Аммо қўқонликлар иккинчи бўлим давомида тўққиз киши бўлиб қолишди, ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Диёр Рамазонов ва Асадбек Каримов биттадан гол уриб, мезбонларнинг ҳисобдаги устунлигини ҳам таъминлади.
«Нефтчи» – «Навбаҳор» 3:2
Голлар: Тошмирзаев 48, Марушич 63, 72 (дубл) – Аҳмедов 30, Жиянов 49.
«Нефтчи»: Суюнов, Алибоев, Исмоилов, Йовович, Искандеров, Болтабоев, Ғофуров, Убайдуллаев, Марушич, Сайфиев, Тошмирзаев.
«Навбаҳор»: Йўлдошев, Аҳмедов, Комилов, Тейди, Жиянов, Ғофуров, Педро, Карпович, Гедеш, Одилов, Игор Габриэл.
«Нефтчи» мавсумдаги илк ғалабасини «Навбаҳор»га қарши ўйинда қўлга киритди. Фарғонадаги баҳсда мезбонларнинг голларини Тошмирзаев ва Марушич (дубл) киритди, меҳмонларнинг икки голига эса Аҳмедов ва Жиянов муаллифлик қилди.
Виталий Левченко бунгача уч турда дуранг ўйнаганди ва энди 6 очко билан 7-ўринга жойлашган. Наманганликлар эса 5 очко билан 9-ўринга тушиб кетди.
«Шўртан» – «Насаф» 1:4
Голлар: Сирожиддин Қўзиев 80 пен – Ҳусайн Норчаев 5, Ойбек Бозоров 26, Шароф Муҳитдинов 70, 86.
«Шўртан»: Эшбўтаев, Султонмуродов, Қўзиев, Мамасидиқов (Анваров, 65), Шарипов (Эргашбоев, 46), Тошқўзиев, Маннонов, Садуллаев (Нарзуллаев, 46), Пируҳаммадов, Саитхонов, Сайдазимов (Нуриддинов, 46).
«Насаф»: Неъматов, Раҳматов, Мозговой, Абдираҳматов (Ғайбуллаев, 73), Черан, Муҳитдинов (Халилов, 88), Норчаев (Усмонов, 73), Колович (Сиддиқов, 73), Голбан, Бозоров (Кенжабоев, 88), Эшмуродов
«Шўртан» ва «Насаф» ўртасидаги Қашқадарё дербисида «аждарлар»нинг қўли баланд келди.
Қаршида кечган ўйинда амалдаги чемпионлар ғузорликлар дарвозасига тўртта тўп киритди. Шароф Муҳитдинов дубл қайд этган бўлса, Ҳусайн Норчаев ва Ойбек Бозоров ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди. «Шўртан»нинг ягола голи Сирожиддин Қўзиев томонидан пеналтидан урилди.
Бу йирик ғалабадан кейин қаршиликлар 8 очко билан учинчи ўринга жойлашган, тўрт турда биргина очко олган «Шўртан» сўнгги поғонада қолмоқда.
«Андижон» — «Машъал» 1:0
Гол: Илҳом Абдуғаниев (7).
«Андижон»: Адҳамов, Маматказин, Ғуломов, Крезиу (Шойқулов, 83), Абдуғаниев (Темиров, 68), Машуков (Турдимуродов, 68), Соҳибжонов (Исмоналиев, 57), Дониёр Абдуманнопов (Бектемир Абдуманнонов, 57), Тоиров, Зотеев, Журикович.
«Машъал» — Тўхтабоев, Очилов (Файзиев, 46), Абдуалимов, Баратов (Муродов, 46), Ғанихонов, Муртозаев (Норбеков, 82), Алиқулов, Раҳматуллаев (Абдураимов, 62), Шарипов, Маматхўжаев, Исмоилов.
Ўзбекистон чемпионатининг 4-турида «Андижон» ўз майдонида «Машъал»ни қабул қилиб, Илҳом Абдуғаниевнинг тезкор голи эвазига мавсумдаги илк ғалабасига эришди.
Андижонликлар мавсум стартида «Қўқон-1912», «Насаф» ва «Навбаҳор» клублари билан дуранг ўйнаганди. Илк ғалабадан кейин Александр Хомяков жамоаси очколари сонини 6 тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди. Муборак клуби 3 очко билан 15-поғонада қолди.
«Сўғдиёна» — «Пахтакор» 2:0
Голлар: Люпчо Дориев (46), Лука Жоржевич (51).
«Сўғдиёна» — Митрович (Собиров, 90), Жўрабоев, Қобилов, Аҳадов, Мустафоқулов, Иззатов, Дориев (Синдаров, 90), Қаҳрамонов, Станислав Андреев (Сойибов 73), Жоржевич (Мавлонқулов, 87), Султонов (Эҳсони Паншанбе 73).
«Пахтакор» — Жонатан Луис, Алижонов, Абдуллаев, Ҳамралиев (Абдумажидов, 16), Умар Адҳамзода (Маҳаммаджонов, 56), Жонатан Лукка, Собирхўжаев, Ўринбоев (Жўрақўзиев 56), Ҳамдамов (Ресан 80), Фламарион, Игор Сергеев.
Огоҳлантиришлар: Қаҳрамонов (24), Фламарион (24), Жўрабоев (45+5), Лукка (63).
Ҳафта ўртасида қолдирилган ўйинда «Машъал» дарвозасига жавобсиз бешта гол йўллаб, турнир жадвалидаги ҳолатини бироз яхшилаб олган «Пахтакор» яна мағлубиятга учради.
«Сўғдиёна»га қарши ўйиннинг иккинчи бўлим бошида Дориев ва Жоржевич томонидан киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди.
Бу Жиззах клуби учун мавсумдаги илк ғалаба ва очколар бўлди. Стартдаги тўрт турда 3-мағлубиятини қабул қилиб олган «Пахтакор» 10-поғонада қолди. Тошкентликлар бунгача ОКМК (0:2) ва «Динамо» (0:1) клубларига ҳам ютқазганди.
ОКМК — «Динамо» 0:0
ОКМК: Илёсов, Раҳмонов, Папава (Саримсоқов, 70), Ўлмасалиев (Сентоку, 61), Аҳмадалиев, Ғиёсов (Наоки Сенага, 78), Рустамов, Тўхтахўжаев, Аҳроров, Ажак Риак (Абдураҳмонов, 61), Абдураззоқов (Собиржонов, 61).
«Динамо» — Ягудин, Ўрозов, Ратинио, Қодирқулов (Ўрмонжонов, 46), Мираҳмадов, Ҳожимирзаев, Аълохўжаев, Фрайдей (Халилов, 70), Абдуллаев, Абдураҳмонов (Иброҳимов, 78), Станоевич.
Огоҳлантиришлар: Абдураҳмонов (7), Аълохўжаев (73), Ўрмонжонов (86).
4-турни пешқадам ОКМК ва ўтган турда сенсацион равишда «Пахтакор»ни мағлубиятга учратган, мавсум бошидан буён дарвозасидан гол ўтказмаган «Динамо» учрашуви якунлаб берди. Вадим Абрамов бошчилигидаги самарқандликлар бу учрашувда ҳам дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Мавсумда илк бор очко йўқотган Миржалол Қосимов жамоаси очколари сонини 10 тага етказди, аммо 1-ўринга қайта олмади. Тўплар нисбатига кўра «Бунёдкор» карвонбошига айланди. «Динамо» 8 очко билан 4-поғонада.
Турнир жадвалидаги вазият:
Мавзуга оид

12:32
Шомуродов «Рома»ни қутқарди, «Ливерпул» ютқазди. Кун ўйинлари

12:41 / 06.04.2025
«Реал» ҳам, «Барса» ҳам чемпионлик пойгасида қоқилди. Кун ўйинлари

11:23 / 02.04.2025
«Реал» 8 гол урилган ўйинда финалга чиқди, Сака қайтишини гол билан нишонлади. Кун ўйинлари

12:09 / 31.03.2025