Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 48 млрд долларга етди
2024 йилнинг 1 апрел ҳолатига Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 47,85 млрд долларга етди. Бу рекорд кўрсаткичдир. Захираларнинг кескин ошишига жаҳон бозорида олтиннинг қимматлашгани ва ўзининг тарихий максимум нархларини бир неча маротаба янгилагани асосий омил бўлди.

Фото: Getty Images
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 апрел ҳолатига 47,85 млрд долларни ташкил этиб, 1 март ҳолатига нисбатан 2,9 млрд долларга ошди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтириб ўтилган.
Ўтган ойда хорижий валюта захиралари 883 млн долларга ошди — 9,53 млрд доллардан 10,41 млрд долларгача. Ўз навбатида, захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 12,2 млн троя унциядан 11,8 млн троя унциягача камайган бўлса-да, қиймати 34,8 млрд доллардан 36,8 млрд долларгача ошган. Бунга март ойида олтин нархлари 9,6 фоизга ўсиб, ой охирида 1 троя унцияси учун 3120 долларгача етгани сабаб бўлди.
Бундан ташқари, ўтган йилдан Марказий банк активларни диверсификация қилиш доирасида хорижий қимматли қоғозларни сотиб олишни ҳам бошлаганди. Март ойи якунига келиб захирадаги бундай қимматли қоғозлар ҳажми 203 млн долларга етган.
Мавзуга оид

18:58 / 07.12.2024
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари июндан бери биринчи марта камайди

14:11 / 08.03.2023
Февралда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 2 миллиард долларга камайди

15:31 / 09.01.2023
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайди

19:54 / 18.01.2022