Франция, Миср ва Иордания етакчилари Ғазо бўйича келишувни тиклашга чақирди
Қўшма баёнотда таъкидланишича, фаластинликлар гуманитар ёрдам олиши учун зудлик билан ўт очишни тўхтатиш режимига қайтиш керак.

Фото: AP
Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Иордания қироли Абдулла II Яқин Шарқ можароси иштирокчиларини Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга қайтишга чақирди. Бу ҳақда Франция етакчисининг канселярияси маълум қилди.
«Исроил Ғазога ҳужумларни қайта бошлагани фонида улар [саммит иштирокчилари] фаластинликлар ҳимояланиши ва тўлиқ гуманитар ёрдам олиши учун зудлик билан ўт очишни тўхтатиш режимига қайтишга чақирди», — дейилади Елисей саройи пресс релизида.
Баёнотда айтилишича, учала давлат етакчилари барча гаровдагилар ва маҳбусларнинг озод этилишини кафолатловчи ўт очишни тўхтатиш битимини бажаришга чақирган. «Тинч аҳоли ва гуманитар ходимларни ҳимоя қилиш, шунингдек, ёрдам етказиш учун тўлиқ хавфизликни таъминлаш халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ мажбурият ҳисобланади ва улар, албатта, бажарилиши лозим», — дейилади Франция президенти матбуот хизмати сайтида.
Франция, Иордания ва Миср етакчилари, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни 4 март куни Қоҳирада бўлиб ўтган Араб давлатлари саммитида қабул қилинган Ғазони тиклаш режасини маъқуллашга чақирди. Режага кўра, олти ойлик ўтиш даврида анклавни технократлар қўмитаси бошқаради. Reuters маълумотларига кўра, ушбу лойиҳа Ғазо секторидаги фаластинликларнинг кўчирилмаслигини ҳам назарда тутади.
Мавзуга оид

10:47 / 07.04.2025
Президент яна бир бор Украина, Яқин Шарқ ва Афғонистон масаласига эътибор қаратди

20:44 / 02.04.2025
Исроил ҳарбий амалиётини кенгайтирмоқда ва Ғазода янги ҳудудларни эгалламоқчи

16:56 / 20.03.2025
Ғазо секторида яна уруш. Энди Исроил уни бутунлай босиб олиши мумкин

23:22 / 19.03.2025