Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Сунъий интеллект ўзининг одам эмаслигини яширмади, аммо бу университет ўқитувчиларини безовта қилмади.

Фото: Canva
Сунъий интеллект биринчи марта олий таълим муассасасига қабул қилинди – у рақамли санъат йўналишида таълим олади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Flynn нейротармоғи стандарт танлов жараёнидан ўтди: портфолио, интервью ва кириш тести.
Сунъий интеллект ўзининг одам эмаслигини яширмади, аммо бу университет ўқитувчиларини безовта қилмади.
«Талабалар инсон бўлиши кераклиги ҳақида ёзма талаб йўқ, аниқ сабабларга кўра бу ҳақда ҳеч ким ўйлаб кўрмаган», деди кафедра раҳбари Лиз Хаас қарорни изоҳлар экан. Унинг сўзларига кўра, Flynn интервьюни жуда яхши эплаган ва ажойиб портфолио тақдим этган.
Моделни ишлаб чиқувчилар алгоритмни ўргатиш учун маърузалар ва синфдошлар билан мулоқотдан фойдаланишларини айтди. Ноодатий талаба кузда қабул қилинади, лекин у аллақачон баъзи дарсларда қатнашмоқда.
Мавзуга оид

14:06 / 02.08.2025
Евроиттифоқда сунъий интеллект шаффофлиги талаблари кучга кирди

12:50 / 02.08.2025
Тошкент тиббиёт университети талабаси самолётда инсон ҳаётини сақлаб қолди

11:20 / 02.08.2025
Талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёни бошланди

18:30 / 27.07.2025