Евроиттифоқ ва Қозоғистон ўртасида виза тартибини соддалаштириш бўйича келишув тузиш жараёни бошланди
Евроиттифоқ Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас – Тўқаев билан учрашувда «Қозоғистон минтақа давлатлари орасида ЕИ билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаган биринчи давлат бўлгани»ни таъкидлаган.

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати
28 март куни Алмати шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас билан учрашди.
Каллас Қозоғистон минтақа давлатлари орасида Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Келишувни имзолаган биринчи давлат бўлганини таъкидлаган.
«Бу келишув икки томонлама муносабатлар юксак даражада ривожланиб бораётганининг тасдиғи бўлиб хизмат қилмоқда. Шунингдек, Кая Каллас Европа комиссияси ва Қозоғистон ўртасида виза бериш тартибини соддалаштириш бўйича келишувни тузиш жараёни бошланганини эълон қилди», — дейилади Оқ Ўрда расмий ахборотида.
Тўқаев бунга жавобан Қозоғистон бу янгиликни жуда ижобий қабул қилишини, бу қадам Европа давлатлари билан шахслараро ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар очаётганини қайд этган.
Шунингдек, томонлар Марказий Осиё–ЕИ форматидаги ҳамкорлик, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.
Мавзуга оид

16:31 / 08.04.2025
Ўзбекистонлик аёл Қозоғистон-Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтди

21:21 / 05.04.2025
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди

13:36 / 04.04.2025
Қозоғистон Германияга нефт етказиб бериш ҳажмини оширяпти

10:11 / 01.04.2025