Ўзбекистон ва Франция Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон президентининг махсус вакили ва Франция элчиси Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Дунё
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Франция элчиси Орелия Бушез билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигининг Афғонистон йўналишидаги бугунги ҳолати, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Орелия Бушез Ўзбекистоннинг Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашга қўшган салмоқли ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
Мавзуга оид

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

01:01 / 17.04.2025
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда

11:30 / 16.04.2025