Самарқандда табиатга 10 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экологик назорат инспекцияси томонидан ноқонуний қум-шағал қазиб олишга қарши рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Самарқандда ўтказилган рейд давомида ҳам табиатга катта миқдорда зарар етказилган қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Паст Дарғом тумани ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар томонидан тунги соат 03:00 да ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олинаётгани аниқланди.
Натижада табиатга 10 миллиард 369 миллион 513 минг 728 сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 дона DOOSAN 210 русумли экскаватор ва 1 та юк ташувчи транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Мавзуга оид

18:50 / 05.04.2025
Фото: Самарқанддаги халқаро тадбирлар қандай ўтди?

16:19 / 04.04.2025
Самарқанд иқлим форуми ва унинг Ўзбекистон учун аҳамияти қандай бўлади?

16:49 / 02.04.2025
Саида Мирзиёева ЮНEСКО Бош конференцияси Самарқандда ўтказилишини олқишлади

09:15 / 01.04.2025