Ўзбекистон | 13:00 / 20.03.2025
2858
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк марта брендларга ўз қийматини ҳисоблаш имкони яратилди

Ўзбекистон брендларида инвесторлар эътиборини жалб қилиш, сармоя қийматини баҳолаш ёки рақобатбардошликни ошириш учун ўз қийматини ҳисоблаш имконияти юзага келди.

Фото: bai-2024.marketing.uz

Замонавий бозорни бренд деган тушунчасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Истеъмолчи товарни танлар экан, кўп ҳолларда унинг функционаллигидан ташқари, брендига ҳам эътибор беради. Маҳсулот ёдга олинганда аксарият истеъмолчилар тасаввурида бозор етакчилари бўлган брендларнинг муайян мажмуаси шаклланган, масалан: телефон — iPhone, фен — Dyson, кроссовка — Nike ва бошқалар.

Бренд ҳақидаги фикр сифат, мулоҳазалар, реклама ва сервис таъсири остида шаклланади. Кучли бренд кўпроқ эътибор жалб этади, мижозлар садоқатини оширади ва рақобат афзаллигини беради. У баландроқ нарх қўйишга имкон яратади, чунки истеъмолчилар ишонч учун тўлашга тайёр бўладилар.

Бугунги кунда бренд – бу логотипнинг ўзи эмас, бренд – бу компания ва маҳсулотнинг яқин йиллардаги ривожининг истеъмолчилар учун тушунарли ва мақбул бўлган яққол стратегияси, бренд қиймати эса – бу садоқатли аудитория сабабли бизнес оладиган реал фойдадир. Одамлар брендга ишонадилар, уни қайта-қайта танлаб оладилар, у ҳақда бошқаларга сўзлаб берадилар ва бу ҳаммаси компания даромадига бевосита таъмир кўрсатади.

У ёки бу бренд қанча туриши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бренд ривожига киритиладиган барча сармоя – вақт, пул, билим – реал натижа келтириши лозим. Маълум бўлишича, бизнес қийматини ҳисоблаб чиқиш мумкин экан. Бу шунчаки рақам бўлмай, садоқатли аудитория сабабли бизнес қўлга киритадиган реал фойда бўларкан.

Бренд қийматини қандай ҳисоблаш мумкин?

2025 йилда брендлар учун ягона мукофот – “Brand Awards International” ташкилотчилари – Ўзбекистон маркетинг уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси биринчи марта брендларга ўз қийматларини билиб олиш имконини яратади.

Ҳисоблаш “катта тўртлик”да кўп йиллик иш тажрибасига эга мутахассислар томонидан амалга оширилади. Бренднинг индикатив қийматини ҳисоблашда “Роялтидан озод бўлиш” услуби қўлланилади.

Ҳисоблаш учун компаниянинг узоқ муддатли тушум прогнози, тегишли индустрия бўйича ўртача бозор роялти ставкаси ва индивидуал хатарларни ҳисобга олувчи дисконтланган ставка қўлланилди.

 

Бренд қийматини ҳисоблаш бизнесингизни ривожлантиришга қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

1. Сармоя қийматини баҳолашда кўмаклашади
Бренд қиймати – бу жорий қийматини баҳолашгина эмас, балки бренд компаниянинг умумий қийматига қандай таъсир кўрсатишини тушуниш ҳамдир. Бренд қийматини билиш стратегик инвестициялар, компания харид қилиш ёки сотиш бўйича қарорлар қабул қилишда ҳам ёрдам беради.

2. Инвесторлар ва ҳамкорлар жалб қилишдаги плюс
Кучли брендга эга компаниялар ўз молиявий иқтидорини ва рақобат афзалликларини намойиш эта оладилар. Бренд қийматини ҳисоблаш инвесторлар ва ҳамкорларни жалб қилишда ёрдам беради, чунки бренд – бу бошқа активлар фонида бизнеснинг қийматини сезиларли ошириб бера оладиган муҳим активдир.

3. Маркетинг самарадорлигини баҳолаш
Бренд қиймати маркетинг ва реклама кампаниялари қанчалик самарали ишлаётганини тушунишда ёрдам беради. Агар бренд қиймати ўсса, бу маркетинг тўғри йўналтирилганини англатади. Агар бренд қиймати ўтган йилдагига нисбатан пасайса, бу мақомлашувда ёки бренд обрўсида муаммолар борлигига ишора қилади.

4. Рақобатбардошликни оширади
Бренд қиймати қанчалик юқори бўлса, бозордаги унинг мақоми ҳам кучлироқ бўлади ва истеъмолчилар ишончини қозонишга кўпроқ имкониятга эга бўлади.

5. Обрў ва хатарларни бошқариш
Бренд қийматини билиш компания обрўси билан боғлиқ потенциал хатарларни аниқлашда кўмаклашади. Масалан, бренд қийматининг пасайиши инқироз ёки аудиториядаги салбий муносабат оқибати бўлиши мумкин. Бундай муаммоларни аниқлаш тезроқ муносабат билдириш ва асоратларни минималлаштиришда ёрдам беради.

Қийматни ҳисоблашда брендлар учун имкониятлар тўғрисида ва мукофот қатнашчилари ҳақида сайтда батафсил ташишингиз мумкин https://bai-2024.marketing.uz/

Мавзуга оид