Тошкентда йўл ҳақи учун нақд пул талаб қилган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
«Тошшаҳартрансхизмат»га кўра, ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳолат бўйича ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

Фото: fotobus.me/Gemini
Ижтимоий тармоқларда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг «2-автобус саройи» филиали тасарруфидаги Yutong русумли 72-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси ҳамда соҳага бегона бўлган фуқаро томонидан автобус салонининг чироқларини ўчирган ҳолда йўловчилардан йўл ҳақи учун нақд пул талаб қилганлиги ҳолати ҳақида пост жойлаштирилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, постда келтирилган ҳолат 2025 йилнинг 14 март куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг «2-автобус саройи» филиали масъул ходимлари томонидан автобус салонига ўрнатилган видеокузатув мосламалари текширилганда юқорида келтирилган ҳолат ҳақиқатда содир бўлганлиги маълум бўлди.
Шу куни ҳолат юзасидан «2-автобус саройи» филиали директори, филиал масъул ходимлари, филиал тасарруфидаги йўналиш ҳайдовчилари ҳамда 72-сонли йўналиш ҳайдовчиси билан биргаликда тезкор танқидий йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ҳайдовчининг содир этган қоидабузарлиги муҳокама қилиниб, корхона ички тартиб интизомини ўта қўпол равишда бузганлиги учун ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича ҳайдовчи Ж.Х.нинг содир этган қоидабузарлигига ҳуқуқий баҳо олиш мақсадида, ҳужжатлар тўплами ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.
Мавзуга оид

22:28 / 16.04.2025
Тошкентда йўл талашган Spark ҳайдовчиси темир билан Matiz ҳайдовчисини урди

11:41 / 16.04.2025
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 1 октябргача узайтирилди

20:14 / 13.04.2025
«Радар овловчи» – Андижонда ҳайдовчи 52 та радарни пневматик милтиғи билан ишдан чиқарди

12:31 / 10.04.2025