Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли қизга ҳамла қилди. У руҳий хаста экани маълум бўлди
Яшнобод туманида 18 ёшли йигит мактаб ўқувчиси бўлган 12 ёшли қизнинг қўлидан ушлаб, оғзини ёпмоқчи бўлди. Ҳужум қилган шахс қиз бақирганидан кейин воқеа жойидан қочиб кетган, у шу куннинг ўзидаёқ шаҳар руҳий-асаб касалликлари шифохонасига ётқизилган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Дўстобод маҳалласида номаълум шахс мактаб ўқувчисининг ортидан бориб, унинг қўлидан ушлаб, оғзини ёпишга урингани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан берган изоҳида маълум қилинишича, воқеа 10 март куни тахминан соат 16:30 да содир бўлган. Маълум қилинишича, қизчага II гуруҳ ногирони, руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи 18 ёшли Х.Д. ҳужум қилган.
У ёнидан ўтиб кетаётган 2013 йилда туғилган қизга нисбатан куч ишлатган. Жабрланувчи қичқирганидан сўнг Х.Д. уни қўйиб юборган ва қочиб кетган.
Текширув давомида мактаб ўқувчисига тан жароҳати етмагани аниқланиб, психолог иштирокида суҳбат ўтказилган. Йигит воқеа содир бўлган куниёқ шаҳар руҳий-асаб касалликлари шифохонасига ётқизилган.
Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Махсус трибунал 20 нафар россиялик амалдор устидан терговга тайёргарлик кўрмоқда
Жаҳон | 19:16
-
Ҳарвард университети Трамп маъмуриятини судга берди
Жаҳон | 18:37
-
Солиқдан қочган тадбиркор илк марта қўлга тушганида зарарни қоплаб, енгиллик олиши мумкин
Иқтисодиёт | 18:13
-
Хитойда коррупцияга қарши курашишга масъул амалдор пора олишда айбланмоқда
Жаҳон | 17:44
Мавзуга оид

17:27 / 27.02.2025
Салла деса каллани... Яшнобод ҳокимлиги фуқаронинг қонуний уйини бузиб ташлади

15:00 / 12.01.2025
Тошкентда коммунал тўловларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

12:12 / 27.11.2024
“Ҳеч қандай руҳий бузилиш ҳолатлари аниқланмади” – 3 ёшли боланинг қотили соғлом деб топилди

11:44 / 30.10.2024