Путиннинг оғир талаблари ва Трампнинг фейк тарқатиши — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Путин Курскда салкам ғалабани эълон қилди, Зеленский эса Курск операцияси туфайли Покровск ва Ҳаркив йўналишларида вазият барқарорлашганини таъкидлади. Путин сулҳни эмас, абадий тинчликни ҳохлашини айтиб, Украинага вассаллик шартларини қўйган бир пайтда, Трамп Путинни “эркалаш”да давом этмоқда. Унинг жамоаси Ғазодан фаластинликларни кўчириш йўлларини излашда ҳам бардавом.
Ортда қолаётган ҳафта жаҳон сиёсатида юз берган муҳим воқеалар таҳлили – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида.
Сиёсатшунослар дастлаб Трампнинг ғазоликларни Судан ва Сомалига кўчирилиш эҳтимоли билан боғлиқ хабарларни таҳлил қилди.
Шу ўринда араб давлатлари Трампга босим ёки таъсир қилиш эҳтимолига ҳам тўхталишди.
Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовнинг фикрича “араб давлатлари Трамп Америкасига таъсир қилиши мумкин, лекин босим қилиш потенциалига эга эмас. Араб монархиялари Иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ минтақадаги иттифоқчилари сифатида кўрилди, ғазоликларни кўчиришдан мақсад – Исроилга хавфсиз ҳудуд ҳозирлаш. Бироқ араб давлатлари бироз кескинроқ ҳаракат қилди ва Трамп баёнотларига қарши чиқа олишди.
Байден даврида Ғазони тиклаш ва вайронагарчиликни бартараф этиш Исроил чекига тушаётган эди, лекин Трампнинг кескин баёнотлари фонида араб давлатлари ташаббус қилиб, секторни қайта тиклашни ўз зиммасига олди”.
Яқин Шарқдаги яна бир зиддият аланга олиш чегарасига яқинлашди, бироқ катта қурбонлар эвазига Суриянинг муваққат ҳукумати алавийлар исёнини бостирди, дейди таҳлилчи Бектош Бердиев. Шунингдек, сиёсатшунос алавийлар Асад ҳукмронлиги вақтида ҳокимиятнинг алоҳида имтиёзлари билан кафолатланган аҳоли қатлами эканини таъкидлади. Бердиев фикрича “Суриядаги ҳозирги беқарорликдан манфаатдор кучлар бор, масалан, Асад ҳукуматининг иттифоқдошлари, айтайлик, Россия, Эрон ёки Исроил. Мамлакатдаги алавийлар воқеалар ривожи бундай шаклланишини кутмаган эди”.
Путин Курскда ғалабани эълон қилар экан, Зеленский Курск операцияси туфайли Покровский ва Харков йўналишларида вазият барқарорлашганини таъкидлади. Путиннинг Курскка ташрифи ҳақидаги лавҳалар кўплаб таҳлилчилар орасида баҳсларга ҳам сабаб бўлди. Чунки Украина томони ҳудудда жанглар давом этаётганини билдирган бўлса, иккинчи томондан Москва “минглаб украин ҳарбийлари асрда” деган иддаони илгари сурган эди. Сиёсатшунос Анвар Йўлдошев фикрича Курскда жанглар деярли тўхтаган ва бу ерда Киев катта йўқотишларга учраган.
Бироқ Шуҳрат Расул бошқача фикрда: “икки томоннинг баёнотида тафовутлар бор ва Курскнинг 30 фоиз ҳудуди ҳали ҳам Украина назорати остида, ҳатто Украина қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Украина қўшинлари Курск областидан қисман олиб чиқилишини маълум қилди. Яъни Курск ҳали тўлиқ руслар назорати остида эмас” дея таъкидлади.
Суҳбатни тўлиқ ҳолатда Кun.uzʼнинг YouTube платформасида томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид

23:09 / 17.04.2025
Россия босқинни фаоллаштирди, Трамп жамоасида қутбланиш – таҳлилчилар нима дейди?

21:53 / 15.04.2025
Эроннинг ядро дастури: Трамп нега ўзи барбод қилган битимни тикламоқчи?

19:01 / 12.04.2025
Трампизм чўққиси, Украинада асир тушган хитойликлар ва “таҳқирланган” Нетаняҳу — геосиёсий ҳафта таҳлили

22:28 / 09.04.2025