Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик тўғрисида қўшма декларация қабул қилинди
Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларациядан ташқари Ўзбекистон ва Франция ўртасида мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисида, шунингдек, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилишга оид битимлар имзоланди.

Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэл Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари ҳузурида Мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим алмашилди.
Давлат ташрифи давомида қуйидагилар ҳам имзоланди:
- Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури;
- ташқи ишлар вазирликларининг 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- 2026-2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;
- дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;
- халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
- соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
- француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;
- мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
- Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;
- Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.
Мавзуга оид

23:00 / 25.04.2025
Франция Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортларини тан олишни тўхтатади

18:30 / 25.04.2025
Франциялик олимлар акулалар ҳужумининг ортишига ижтимоий тармоқлар айбдор эканини айтди

22:10 / 22.04.2025
Bloomberg: Макрон муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказиши мумкин

19:22 / 21.04.2025