Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди
Туманга 2021 йил февралидан буён раҳбарлик қилиб келган Шерзод Йўлдошев лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнини Равшанбек Бегматов эгаллади.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Бугун, 11 март куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Сессияда лавозимидан озод этилган Шерзод Йўлдошев ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Бегматов Равшанбек Бердалиевич номзоди Ўзбекистон тумани депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.
Равшанбек Бегматов ҳозирга қадар Сув хўжалиги вазирлиги ирригация тизимларидан ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У энди 2021 йил февралидан буён туманга раҳбарлик қилган Шерзод Йўлдошев ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид

11:20 / 07.08.2025
Судялар олий кенгашида “рекорд”: раис ваколат муддати тугаши арафасида 100 дан ортиқ тайинловни амалга оширди

19:26 / 05.08.2025
Самарқанд вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

19:08 / 05.08.2025
Самарқанд вилояти ҳокимига 4 нафар янги ўринбосар тайинланди

16:02 / 05.08.2025