Ўзбекистонда йўл белгиларини қўллашда Беларус тажрибаси татбиқ этилиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров Беларус транспорт ва коммуникациялар вазири Алексей Ляхнович билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА
Музокараларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазир Алексей Ляхнович Ўзбекистон ва Беларус халқаро юк ташувчилари учун рухсатномаларни бекор қилиш масаласига эътибор қаратиб, ушбу қадам икки давлат ўртасидаги савдо айланмасининг ошишига туртки бўлишини билдирди.
Беларус томони, шунингдек, халқаро автомобил транспорти бўйича Беларус-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг навбатдаги мажлисини жорий йилнинг март-апрел ойларида Минск шаҳрида ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашувда халқаро транспорт йўлакларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар, Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика ҳабидан фойдаланиш масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.
Беларуснинг самарали жамоат транспорти тизими, аэропортлар учиш-қўниш йўлакларини лойиҳалаш, йўл белгиларини қўллаш бўйича тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ этишга эътибор қаратилди.
Мавзуга оид

22:54 / 26.03.2025
Беларус санкцияларни четлаб ўтиб, Гамбиядан учта Airbus самолётини сотиб олди

22:08 / 26.03.2025
Президентга Тошкентни Самарқанд ва Андижон билан боғловчи муқобил йўл лойиҳалари ҳақида ахборот берилди

11:09 / 26.03.2025
Тахтақорача довонида айрим тоифадаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди

18:00 / 25.03.2025