Ўзбекистон ёш хоккейчилари жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди
18 ёшгача бўлган хоккейчилар жаҳон чемпионати III дивизиони B гуруҳида ғалаба қозонди.

Хоккей бўйича Ўзбекистон U18 ўсмирлар терма жамоаси тарихда биринчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этди.
Таиландда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг III дивизион B гуруҳи ўйинлари ўзбекистонликлар учун муваффақиятли якунланди.
Ўзбекистон ўсмирлари ҳал қилувчи баҳсда Таиландни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионати III дивизион А гуруҳи йўлланмасини қўлга киритди.
Бундан олдинги ўйинларда ўзбекистонликлар Жанубий Африкани 12:0, Люксембургни 12:1, Туркманистонни 8:2 ва Боснияни 11:3 ҳисобида енгган эди.
Ўзбекистон U18 терма жамоасига латвиялик Нормундс Сейейс бош мураббийлик қилди.
Рустам Эргашев турнирнинг энг яхши дарвозабони бўлди. Жасурбек Рустамхонов энг яхши ҳужумчи деб топилди, унинг ҳисобида 14 та гол ва 8 та ассист бор. Мусобақанинг энг сермаҳсул ҳужумчиси туркманистонлик Султонҳамит Ваҳитов бўлди – 17 та гол ва 7 та ассист.
Мавзуга оид

18:20 / 31.03.2025
Мянмадаги зилзила: тирик қолганлар харобалар остидан чиқариб олинмоқда, аммо юзлаб кишилар бедарак кетган

15:51 / 30.03.2025
Мянма ва Таиланддаги кучли зилзила оқибатлари — фотосуратлар

15:12 / 30.03.2025
Таиландга ишлаш учун бориб, оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

19:42 / 29.03.2025