Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги 9 қаватли уйда юз берган ёнғин вақтида бир киши ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди
ФВБ хабарига кўра, ҳолат фуқаронинг ўз жонига қасд қилишга уриниши оқибатида юз берган.

Фото: Видеодан кадр
1 март куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув 4 мавзесида жойлашган кўпқаватли уйларнинг биридаги хонадонда газ портлади.
Тошкент шаҳри ФВБ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари ушбу манзилга етиб бориб, 9 қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадонда газ портлаши оқибатида ёнғин содир бўлганини аниқлаган.
Ёнғин ўчирилган, 6 нафар фуқаро қутқарилиб тез тиббий ёрдам хизматига топширилган. Воқеа оқибатида бир неча киши, жумладан икки нафар бола жароҳат олган. Улардан бири шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган, иккинчиси шифокорлар назорати остида экани таъкидланмоқда.
Ҳодиса содир бўлган уйда ёнғин оқибатларини бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.
ФВБ хабарига кўра, ёнғин содир бўлган хонадонда фуқаро ошхонада газ плитасини ёқиш орқали ўз жонига қасд қилишга урунган. Газ портлаб, ёнғин юз бергач, ўзини 9-қаватдан пастга ташлаб, ҳалок бўлган.
Мавзуга оид

20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесилишига мораторийни бекор қилишни сўради?

09:04 / 18.07.2025
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади

23:57 / 17.07.2025
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

22:53 / 17.07.2025