Ҳинд океанида 11 йил аввал йўқолган самолётни қидириш ишлари қайта бошланди
2014 йил ном-нишонсиз кетган лайнер бортида 239 киши бор эди.

Фото: AP
Австралиянинг ғарбий қирғоқларида 2014 йил 8 мартда йўқолган Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 777-200 самолётини қайта қидириш ишлари бошланди. Куала-Лумпурдан Пекинга йўл олган ушбу самолёт радарлардан ғойиб бўлган эди, деб ёзади 9News.
Ҳаво кемаси Куала-Лумпурдан учиб кетганидан тахминан 40 дақиқа ўтиб охирги марта алоқага чиққан. Ҳарбий радар Boeing йўналишдан оғиб, Малайзиянинг шимолий қисми ва Андаман денгизи устидан учиб ўтганини, кейин жанубга бурилиб, ғойиб бўлганини қайд этган. Лайнер бортида 239 киши бўлган.
Йўқолган самолётни Ocean Infinity компанияси қидирадиган бўлди. Агар компания ҳеч нарса топа олмаса, Малайзия ҳукумати иш учун ҳақ тўламайди.
Компания Перт қирғоқларидан тахминан 1500 километр узоқликда Ҳинд океанининг 15 минг квадрат километрга яқин майдонини текширади. Ocean Infinity ушбу қидирув операцияси аввалгиларига қараганда аниқроқ ва мақсадли бўлишини таъкидлади.
Самолёт парчалари топилган тақдирда, уларни ким ўрганиши ҳали номаълум. Асосий эътибор қора қутиларга қаратилади, чунки уларнинг таҳлили самолётга нима бўлганини тушунишга ёрдам беради.
Мавзуга оид

23:24 / 01.04.2025
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди

15:21 / 29.03.2025
Австралиянинг олис шаҳридаги ягона шифокор ишдан кетяпти. Янги номзодларга 400 минг доллар маош таклиф этилмоқда

23:36 / 26.03.2025
Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулади. Унинг ичида бўлган оила 12 соатдан кейин қутқарилди

15:47 / 26.03.2025