Ўзбекистон | 13:21 / 24.02.2025
2249
1 дақиқада ўқилади

“Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади

“Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фото: ЎзА

2025 йил 1 мартдан “Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади.

2025 йилда “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойлар қуришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Фармонга кўра, 2025 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари белгиланди.

“Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойларни барпо қилишда иштирок этадиган қурилиш ташкилотларини айланма маблағлар билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 700 миллиард сўм ҳамда тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан 3,0 триллион сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилади.

Мавзуга оид