Илон Маск «Ер юзидаги энг ақлли сунъий интеллект» — Grok 3ʼни тақдим этди

Фото: Shutterstock
Нейротармоқ 200 мингта Nvidia H100 чипларидан фойдаланган ҳолда Colossus «гигакомпютери»да такомиллаштирилган. Маскнинг сўзларига кўра, Grok 3 ўзидан олдинги моделдан ўн баробар кучли. Компания ходимлари ўтказган тестлар давомида Grok 3 асосий рақобатчилари — GPT-4о, Claude 3.5 Sonnet, Gemini-2 Pro ва DeepSeek-V3’ни ортда қолдирган.
Янги модел иккита модификацияда тақдим этилди: Grok 3 Reasoning ва Grok 3 mini. Бундан ташқари, модел мураккаб вазифалар ҳамда ахборотни чуқурроқ қидиришга мўлжалланган Big Brain ва Deep Search функцияларига эга.
Grok 3ʼнинг барча функцияларидан фойдаланиш учун ойига 30 доллар турадиган SuperGrok обунасини расмийлаштириш керак бўлади.
Мавзуга оид

20:55 / 09.05.2025
Британияда уруш фахрийси танкда Tesla автомобилини пачақлади

22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади

18:27 / 01.05.2025
WSJ: Tesla Илон Маскнинг ўрнига янги бош директор изламоқда

17:04 / 01.05.2025